Ҳиндистоннинг 25 кишидан иборат Emflux стартапи 18 ой давомида тез юрувчи, ишончли ва арзон спорт электромотоциклини яратиш устида иш олиб бормоқда. Компанияда айтилишича, уларни бугунги кунда бозордаги таклифлар – на тайёр электромотоцикллар, на уларга бутловчи қисмлар қониқтиради. Шу сабабли компания барчасини деярли нолдан бошлашга қарор қилган.

Мотоцикл негизида 80 от кучига эга электродвигатель ётади. У 9,7 кВт-соатли литий-ион батареядан қувватланади. Бунинг эвазига мотоцикл максимал 200 км/соат тезликкача тезлаша олади ҳамда бир қувватланишда 200 км йўл боса олиши мумкин. Мотоцикл 100 км/соатга 3 сонияда эриша олади ва бу уни спорт қурилмаси деб ҳисоблашга ижозат беради. Тез қувватлаш тизими эвазига аккумуляторни 36 дақиқада 80 фоизга қувватлаш мумкин. Бироқ ушбу мотоциклнинг рақобатчиларидан асосий фарқи унинг нархи бўлиши мумкин.

Фото: Emflux
Фото: Emflux
Фото: Emflux
Фото: Emflux
Фото: Emflux

Emflux’да мотоцикл 10 минг доллардан қиммат бўлмаслиги айтилган. Бу Yamaha ёки Honda’нинг бензинда юрувчи спорт мотоциклларидан анча арзон туради ва умуман, электромотоцикллар бозоридаги тенденцияларга мос келмайди – бу секторда одатда нархлар баланд юради.

Бироқ ҳозирча мотоцикл ҳақида бирор хулоса чиқариш қийин. Бугунги кунда бу мотоцикл ҳақида унинг яратувчилари айтгандан бўлак ҳеч нарса мавжуд эмас. Бироқ компания таклифи жуда жалб қилувчи кўринади. 

Мотоцикл, шунингдек, энг оммавий алоқа стандартлари билан жиҳозланган, интернетга чиқишга ва навигацион тизимга эга.