20:30 / 23.02.2018
5984
Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси маълум бўлди
Фото: UEFA.com

«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. 

Италиялик футболчи УЕФА сайтида ўтказилган сўровномада 49% овоз тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди.

Иммобиле 1/16 финал босқичининг жавоб ўйинида, «Стяуа» (5:1) дарвозасини уч марта ишғол қилган эди.

Сўровнома натижаларига кўра, кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланди: «Милан» ҳужумчиси Фабио Борини (32%), «Атлетико» ҳужумчиси Кевин Гамейро (15%) ва «Наполи» яримҳимоячиси Пётр Зелиньски (4%).

Top