19:55 / 27.02.2018
19332
Шаҳобиддин Зоиров қайтди
Фото: KUN.UZ

WSB сериясига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Uzbek Tigers» ва «Cuba Domadores» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг навбатдаги жанги бўлиб ўтди.

-56 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Шаҳобиддин Зоиров «Cuba Domadores» вакили Робейси Рамиресга қарши рингга кўтарилди.

Беш раунд давом этган жангда ҳакамлар қарорига кўра «Uzbek Tigers» вакили, Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Олимпиада чемпионлигидан кейин анча вақт катта жангларда иштирок этмаган Шаҳобиддин Зоиров учун қайтиш жангига айланган бу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Cuba Domadores» жамоалари ўртасидаги ҳисоб 2:0 кўринишини олди.

Навбатдаги жангда -64 кг вазн тоифаси вакили Иқболжон Холдоров Энди Крузга қарши рингга чиқади.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Top