Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Интернетда 5 долларлик мобил телефон ҳақида ролик пайдо бўлди
22:20 / 04.03.2018
20266
Фото: youtube\ Unbox Therapy

YouTube’да нархи 5 долларлик Viva V1 мобил телефони ҳақида ролик пайдо бўлди. Телефон Ҳиндистонда ишлаб чиқарилади ва уни энг кам таъминланган қатлам вакиллари ҳам сотиб олишга қодирлар.

Ушбу қурилма барча асосий функцияларга эга. Телефонни яратган компаниянинг таъкидлашича, қурилма Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган энг арзон гаджетдир. Мобил қурилма монохром дисплей, стандарт тугмаларга эга.

Қурилма USB-порт ва sim-карталар учун слотга эга. Бу телефонда калькулятор ва Snake ўйини ҳам бор. Фойдаланувчилар 5 долларга телефон сотиб олиш имконияти пайдо бўлганидан ҳайрат билдиришган.

Телефонда, шунингдек, радио ва қулоқчинлар мавжуд. Фойдаланувчилардан бирининг эслашича, 1990 йилда бундай функцияларга эга бўлган телефонга 5 минг доллар сўралган.


Улашинг
Top