Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Kalekim қурилиш маҳсулотлари - экология тозалиги ва юқори сифат гарови
16:52 / 23.04.2018
3096

21 апрель куни Тошкент шаҳрининг маркази, Ғафур Ғулом кўчасида Туркиянинг Kale Gallery компанияси тизимидаги Kalekim брендининг расмий дўкони иш бошлади.

Тантанали тадбирда компания мутасаддилари, нуфузли бизнесменлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди.

1973 йилда ташкил этилган Kalekim АЖ ўз фаолиятини керамика учун елим ва чок учун затирка ишлаб чиқариш билан бошлаб, ҳозирда барча турдаги қурилиш кимёвий материаллари, хусусан, тайёр ранг сувоқ қоришмалари, Kalecolor маркали ички ва ташқи ишлар учун бўёқлар, декоратив фасад сувоқлари ишлаб чиқаради.

Туркия бозорида Kalekim керамика учун елим ва затиркалар сотуви ҳажми бу соҳадаги умумий савдоларнинг 60%дан ортиғини ташкил этади.

Яқинда «Dow Chemical» ва «Mardav» компаниялари билан биргаликда Blue’Safe Mavi Kale товар маркаси яратилди, у иссиқликни изоляция қиладиган материаллар бозорида биринчиликни ушлаб турибди.

Kalekim АЖ сўнгги вақтларда, гидроизоляцион материаллар соҳасида жиддий ривожланиб, бу соҳада етакчи ўринни эгаллашни режалаштирмоқда. Kale фасадлар ва ички қопламалар учун бўёқлар, декоратив фасад сувоқлари савдо маркаси, ўз соҳасида Туркиянинг энг йирик беш савдо маркаси орасига киради.

Kalekim технологиялар, тадқиқот ва ишлаб чиқариш соҳасида тўпланган тажрибага асосланган ҳолда, ишлаб чиқаришнинг географик жойлашувидан қатъи назар, Европа Иттифоқининг сифат стандартларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади - улар ISO 9001 ва Европа TSE стандартлаштириш сертификатига эга.

Kalekim ишлаб чиқариш тузилмалари мамлакат ичкарисида Истанбул, Испарта, Мерсин, Ёзгат ва Мардинда жойлашган. Шунингдек, бугунги кунда Kalekim Туркияда 5та, Россияда 1та заводга эга бўлиб, ишлаб чиқаришнинг умумий йиллик ҳажми 800 минг тоннага тенг.

Компаниянинг экспорт бўйича минтақавий директори Сенжер Чақитли гапларига кўра, Ўзбекистон бозори Kalekim маҳсулотлари учун жозибадордир: «Биз Ўзбекистон бозорига ўз сифатли маҳсулотларимизни тақдим қилишдан мамнунмиз. Ишонамизки, мижозлар ҳам бу маҳсулотлардан мамнун бўлишади. Марказий Осиёда айнан Ўзбекистон бозорининг имкониятларини юқори деб баҳолаймиз. Бу бизга маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, мижозларни ўз маҳсулотларимиз билан хушнуд этиш имкониятларини беради. Бугунги тақдимот кичкина дебоча ҳисобланади. Келажакда режаларимиз жуда кўп. Фақатгина Тошкентда эмас, балки Ўзбекистоннинг бошқа вилоят ҳамда шаҳарларида дўконларимиз тармоғини очмоқчимиз».

Kalekim магазини директори Ғайрат Каримов сўзларига кўра, компания маҳсулотлари экологик тоза ва жаҳон стандартларига мосдир: «Kalekim буёқларининг афзаллиги - у билан турли услубларда ишлаш мумкин. Халқимизга тақдим этилаётган маҳсулотларимиз экологик тоза ҳисобланади ҳамда жаҳон стандартларига тўла жавоб беради. Ундан интерьер, яъни уйнинг ички қисми учун ва экстрьер, яъни ташқи қисм безаклари учун ҳам фойдаланиш мумкин. Биз тақдим этаётган маҳсулотлар орасида ҳали Ўзбекистонда умуман фойдаланилмаганлари ҳам бор».

Реклама ҳуқуқи асосида


Улашинг
Top