«Google компанияси тармоқ ресурсларига кириш чеклангани ҳақидаги хабарлар эълон қилингани муносабати билан шуни маълум қиламизки, Gmail ва YouTube Ip-манзиллари тақиқланган маълумот реестрига киритилмаган ва алоқа операторларига блоклаш учун юборилмади», - дейилади расмий хабар матнида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик YouTube фойдаланувчилари видеохостинг фаолиятидаги узилишлардан шикоят қилишаётгани хабар берилганди. Маълумотларга кўра, муаммолар 23 апрель куни эрталабдан бошланган. YouTube билан боғлиқ муаммолар фақат Россияда юзага келган. Фойдаланувчиларнинг таъкидлашларича, Chrome ва Opera браузерларида сайтга киришда муаммолар кўпроқ қайд этилди.