22:05 / 27.06.2018
10122
Диабетга чалинганлар учун илк инсулин таблеткалари ишлаб чиқилди

Америкалик олимлар биринчи инсулин таблеткаларини ишлаб чиқишди. Энди диабетга чалинганлар учун зарур гормонни таблетка кўринишида қабул қилиш мумкин бўлади. PNAS нашрида янги дори шаклига тафсиф берилган. 

Бутун дунёда диабетдан азият чекувчи 340 миллион киши яшайди. Уларнинг деярли ярмига кунига бир нечтадан инсулин инъекцияси керак бўлади. Тадқиқотчилар агар инсулинни шундайлигича олиб ичилса, модда дарҳол қон оқимига тушмаслигини ёдга солишмоқда. Бундан ташқари, бу анча кучли гормон, унинг меъёрдан оширилиши эса беморлар учун хавфли. 

Аксарият диабетга чалинганлар инсулиннинг таблетка шаклида бўлишини исташган. Бироқ ҳозирга қадар бундай дори шакли бўлмаган. Энди эса ақлли одамлар ошқозон суюқлиги таъсири остида ўзининг шифобахш хусусиятларини йўқотмайдиган таблеткаларни ўйлаб топишди. Инсулин молекулалари қон оқимига керакли дозада боради.

Лойиҳани амалга ошириш учун махсус қоплама ихтиро қилинди, кимёгарлар уни "ион суюқлиги" деб аташди. Бу тузлардан иборат сувсиз ноёб субстанциядир, у қотишмадаги паст ҳарорат туфайли суюқликка ўхшайди. Бу дори учун ўзига хос суюқ зирҳдир.

Қоплама таблетка қабул қилинган пайтда ичакдаги суюқлик ва ферментлар таъсирига чидамли бўлади. Капсула индивидуал даражадаги pH'га мослашади. У нордон муҳитда ўз тузилмасини ўзгартиради. Ишқорий ичакда ион суюқлиги секин-аста тарқалади ва инсулинни озод қилади.

Кашфиёт ҳозирда жониворларда синовлардан ўтмоқда. Мутахассислар уларнинг инсулин таблеткалари яқин йилларда беморлар учун оддий дорихоналарда сотилишига умид билдиришмоқда. 

Top