20:22 / 07.07.2018
50110

Энг бой одамлар рейтинги янгиланди

Фото: Getty Images

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг энг бой одамлар рўйхатининг 3-ўрнига кўтарилиб олди. У Bloomberg томонидан тайёрланувчи рейтингда америкалик сармоячи Уоррен Баффетдан ўзиб кетди.

Bloomberg’нинг маълум қилишича, айни вақтда Цукербергнинг бойлиги 81,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу эса 81,2 млрд долларга эга Баффетникидан 373 млн долларга кўпроқдир. Таъкидланишича, Цукерберг 6 июнда Facebook акциялари нархи 2,4 фоизга қимматлашгандан кейин Баффетни ортда қолдира олди.

Рейтингда ҳамон Amazon асосчиси Жефф Безос етакчилик қилмоқда, унинг бойлиги 142 млрд долларга баҳоланган. 2-ўринни Microsoft асосчиси Билл Гейтс 94,2 млрд доллар билан эгалламоқда.

Таъкидланишича, шу тариқа илк бор дунёнинг энг бой одамлари рўйхатининг энг юқори 3 поғонасини ўз бизнесини ахборот технологиялари негизида қурган тадбиркорлар эгалламоқда.

Top