22:55 / 18.07.2018
46605
Мия ишлашини яхшилашнинг оддий усули топилди

АҚШнинг Пенсильвания штати университети олимлари таркибида темир моддаси кўп миқдорда бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари диққат ва хотирани яхшилашга кўмак беришини аниқлашди.  

Мутахассислар бундай фикрга минерал қўшимчалари бор тариқни истеъмол қилган ҳинд ўсмирлари иштирокидаги тадқиқот натижалари асосида келишди.

Темир етишмаслиги дунёда энг кенг тарқалган минерал моддалар дефицити, темир етишмаслиги хафақонлиги болалар ва катталар ўртасидаги меҳнатга лаёқатсизликнинг асосий сабаби ҳисобланади. Шу билан бирга фанга темир болалар ва ўсмирларнинг ақлий қобилиятларига қандай таъсир қилиши кам маълум.

Тажрибада Махараштра штатида яшовчи ва бир мактабга қатновчи, кам таъминланган оилалардан 12-16 ёшдаги 140 бола иштирок этган. Улар икки гуруҳга бўлинган: бир гуруҳдаги болалар оддий, бошқа гуруҳдаги болалар эса таркибида темир бор тариқ истеъмол қилишган. 6 ойдан кейин 2-гуруҳдаги болалар организмидаги темир миқдори ошган ва бу болалар диққат ва хотирани текширишга мўлжалланган машқларни яхшироқ бажара бошлашган. 

Top