8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

21:36 / 29.08.2018 11784

Тошни тешган томчилар: Бесамар ёрдам кутма

Йўқ нарсани кутмоқ энг хунук орзудир

Кимнидир ўзингизга яқин олдингиз. У билан муносабатингиз жуда яқинлиги сабабли ундан ёрдам кутдингиз. Унга сиз кутган, сиз муҳтож бўлган нарсани беришига қаттиқ ишондингиз ва натижа сиз ўйлагандек бўлмади. Сиз яқин деб билган дўстингиз сизни орзуларингизни амалга ошира олмади. Бу инсонга хос ҳолат. Аммо Холиққа қилинган умид, Унга қаратилган илинж ҳеч қачон бесамар кетмаган. У Зот муҳтожларнинг қўлини қуруқ қайтармаган. Тўғри,  орзу қилган нарсаларимизнинг аксари дунёда амалга ошади. Бир муддат бундан сармаст ҳам бўламиз. Лекин ўша бир умр кутган нарсаларимиз бир куни тугайди. Гарчи туганмасдек бўлиб туюлса ҳам, бир кун дунё тугаши билан у ҳам тугаши аниқ. Демак бу дунёда биз эришган аксар нарсалар аслида йўқ нарсалардир. Уни орзу қилиш эса йўқ нарсани орзу қилишдир. Орзу қилишингиз, бир умр кутишингиз, орзуйингиз рўёби абадий сизники бўлиши, асло тугаб қолмаслиги аниқ бўлган нарса бор. Бу жаннат орзуси. Жаннат орзу қилинишга энг ҳақли хилқат. Уни деб тиним билмаслик, бу дунё роҳатидан кечмоқлик ярашадиган орзудир. Агар кимнинг жаннат орзуси амалга ошса, у энг бахтлилар қаторидаги инсон эканлигига шубҳа йўқ.

Заҳириддин Мансур

Теглар

Top