8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

19:58 / 16.10.2018 7871

Audi фирибгарлик учун 800 миллион евро жарима тўлайди

Фото: imago stock&people / Global Look Press

Volkswagen таркибига кирувчи Audi компанияси Германияда ўз автомобилларининг чиқинди газлари даражаси билан фирибгарлик амалга оширгани учун 800 млн евро (927 млн доллар) жарима тўлайди.

Маълум қилинишича, жарима тўлаш ҳақидаги қарор Мюнхен прокуратураси олиб борган тергов натижасига кўра қабул қилинган. Audi акциядорларига йўлланган мурожаатда компания “дизел можароси”даги айбини тан олиши ва жарима тўлашга розилиги таъкидлаб ўтилган. 

15 октябрда худди шу фирибгарликни амалга ошириш гумони билан яна бир немис компанияси Opel’нинг Рюссельсхайм ва Кайзерслаутерндаги офисларида тинтувлар ўтказилди. Бу компания ҳам ўз дизел автомобилларини чиқинди газларидаги зарарли моддалар миқдорини пасайтириб кўрсатуви дастурий таъминот билан сотганликда гумон қилинмоқда.

Июнда Audi раҳбари Руперт Штадлер “дизел можароси” бўйича қўлга олиниб, ҳозирда ҳибсда ушлаб турилибди. Штадлер компанияга 2007 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган. 

“Дизел можароси” 2015 йилда АҚШда Volkswagen ўз дизел автомобиллари чиқинди газларидаги зарарли моддалар миқдорини атайлаб камайтиргани аниқлангандан кейин бошланган. Ўшандан бери Германия ва АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу иш бўйича катта кўламли тергов олиб бормоқда. 

Top