8458.16 USD +9.27

9501.05 EUR +38.29

129.74 RUB -0.07

10994.8 GBP -133.27

21:00 / 13.12.2018 41930

Samsung Galaxy S10’нинг моделлари нархи маълум қилинди 

Samsung Galaxy S10 модел қаторининг смартфонлари расмий тақдимотига 2 ойга яқин вақт қолди. Тақдимот 2019 йил 20 февралда бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

Инсайдерлар ушбу смартфоннинг учта модели қанча туришини маълум қилишди. Нархлар анча ҳайратга солиши аниқ. Маълум қилинишича, смартфоннинг энг арзон модели энг қимматидан 2 марта арзонроқ туради.

Маълум қилинишича, Samsung янги флагман смартфонларига максимал кўпроқ эътиборни жалб қилиш ва барча рақобатчилардан ўзиб кетиш мақсадида уларни MWC 2019 кўргазмасига 5 кун қолганда расман тақдим қилади. Шундан кейин телефонларга буюртмалар олиниши бошланиши керак. Смартфонлар кўплаб давлатларда 8 март кунидан сотувга чиқарилади. 

Компаниянинг учта янги модели Samsung Galaxy S10, Galaxy S10 Lite ва Galaxy S10+ чиқади. Сўнгра маълум вақтдан кейин сотувга смартфоннинг 5 G тармоқларга улана олувчи модели чиқарилади.  

Харидорлар Samsung Galaxy S10 Lite’нинг фақатгина 64 Гб тезкор хотирага эга версиясини 881 долларга харид қилишлари мумкин бўлади. Galaxy S10+’ни эса 128 Гб ва 512 Гб хотирага эга модификацияларда сотиб олиш мумкин бўлади ва улар мос равишда 1007 ва 1260 доллар туради. Премиал Galaxy S10+’ни 128 Гб, 512 Гб ва 1024 Гбли модификацияларда мос равишда 1134 доллар, 1386 доллар ва 1765 долларга сотиб олиш мумкин бўлади.

Янги смартфонлар бир-биридан ўлчамлари, камералари сони, турли технологияларни қўллаб-қувватлаши ва бошқа жиҳатлари билан ажралиб туради. Samsung Galaxy S10 Lite 5,8-дюймли, Galaxy S10 эса 6,1-дюймли ва Galaxy S10+ 6,4-дюймли экран билан жиҳозланади. Барча моделларда Quad HD+ сифатидаги Super AMOLED-дисплейи ишлатилади.

Теглар

Top