8356.18 USD +19.11

9582.03 EUR +83.61

124.97 RUB +1.61

10730.2 GBP +120.41

20:30 / 16.12.2018 6968

«Арсенал» 4 ойдан бери илк марта мағлуб бўлди

Англия чемпионатининг 17-турида «Саутҳемптон» «Арсенал» устидан ғалабага эришди. Саутҳемптондаги «Сент-Мэри» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлим ўрталарида жамоалар биттадан гол уришди, мезбонлар сафида Дэнни Ингс ҳисобни очди, Генрих Мхитарян жавоб қайтарди. Бўлим охирида Ингс яна мезбонларни олдинга олиб чиқди, иккинчи бўлимда Мхитарян яна ҳисобни тенглаштирди. Ўйин охирида эса тўлиқ куч билан ҳужумга чиққан меҳмонлар қарши ҳужумни ўтказиб юборишди ва Чарльз Остин «авлиёлар» жамоасига ғалаба келтирувчи голни урди.

Бу мағлубиятдан кейин «Арсенал» Премьер-лигада 14 учрашув давом этган мағлубиятсиз сериясини якунлади. Унаи Эмери жамоаси барча турнирлардаги ўйинларни ҳисоблаганда 22 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия қайд этди. Жамоа охирги марта август ойида «Челси»га сафар ўйинида ютқазганди (2:3).

Эндиликда «Арсенал» Англия чемпионати турнир жадвалида 34 очкоси билан бешинчи ўринда қолмоқда.

Янги бош мураббий Ралф Ҳазенҳюттл бошчилигидаги илк учрашувда ғалабага эришган «Саутҳемптон» эса очколари сонини 12тага етказиб, «хавфли ҳудуд»ни тарк этган ва 17-ўринга кўтарилган.

Кейинги турда «Арсенал» «Бёрнли»ни қабул қилади, «Саутҳемптон» «Ҳаддерсфилд Таун» меҳмони бўлади. Икки ўйин ҳам 22 декабрга белгиланган.

Англия чемпионати
17-тур
Саутгҳемптон – Арсенал 3:2

Голлар: 1:0 – 20 Ингз, 1:1 – 28 Мхитарян, 2:1 – 44 Ингз, 2:2 – 53 Мхитарян, 3:2 – 85 Остин.
Саутҳемптон – Маккарти, Вестергор, Йосида, Таргетт, Беднарек, Редмонд (Лонг, 63), Хейбьерг, Армстронг (Джонсон, 90), Ромеу, Валери, Ингз (Остин, 71).
Арсенал – Лено, Лихтштайнер (Мэйтленд-Найлз, 74), Монреаль, Беллерин (Ляказетт, 46), Косьельни, Гендузи, Чака, Мхитарян, Торрейра, Ивоби (Ўзил, 70), Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Беднарек (51), Косьельни (60), Армстронг (71).

Теглар

Top