21:05 / 02.01.2019
41884
Олимлар 5G ишланмасини тўхтатишга чақиришмоқда
Фото: Thinkstock

Олимлар 5G технологияларининг татбиқ қилинишидан хавотирдалар. Мутахассисларнинг фикрича, бундай алоқа тури инсоният учун фожиали бўлиб, унинг ишланмаси тўхтатилиши керак.

Дунёдаги илк 5G смартфонлар 2019 йилда сотувга чиқиши кутилмоқда, бироқ бу одамлар ва атроф-муҳит учун фожиага айланиши мумкин. Олимлар, шифокорлар, экологик ташкилотлар вакиллари - 30 мингга яқин киши 5gspaceappeal.org  сайтидаги петицияни имзолади, унда мазкур симсиз тармоқни татбиқ қилишни тўхтатиш талаб қилинган. Мурожаатнома БМТ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Европа Иттифоқига йўлланган.

"Радиация одамлар учун ҳалокатли. 5G тармоғининг йўлга қўйилиши инсоният ва атроф-муҳит учун тажрибадир, бу эса халқаро ҳуқуқ нормаларига тўғри келмайди. Шу билан бирга, сайёрадаги экологик тизимлар ҳам ҳалокатли таъсир остида қолади, 4G'нинг ўзиёқ асаларилар, қушлар ва капалаклар популяцияси пасайишига олиб келган", - дея таъкидлашмоқда экспертлар.

Кампания маъмури Артур Фирстенбергнинг сўзларига кўра, 5G радиация кўрсаткичини шу даражага олиб чиқадики, сайёрадаги ҳеч бир жонзот уни четлаб ўта олмайди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ЖССТ вакиллари сўнгги 20 йилда ўтказган тадқиқотларига кўра, мобиль телефонларнинг салбий таъсири амалда ўз исботини топмаган.

Top