8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

21:27 / 30.03.2019 26700

ИИВ «Навбаҳор» мухлисларига мурожаат қилди

Тошкентда Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган «Локомотив» - «Навбаҳор» (1:0) ўйини якунланди. Ўйиннинг 85-дақиқаси ўтиб бораётганида стадион сухандони Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармасининг «Навбаҳор» мухлисларига мурожаатини ўқиб эшиттирди. Унда ташкилот наманганлик мухлислардан уйга қайтаётганда эҳтиёт бўлишларини сўради.

Суперлига 1-турдан ўрин олган «Навбаҳор» ҳамда «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкентда ўтказилган ва наманганлик икки мухлис Тошкентдан Наманганга қайтаётиб, автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлишганди. ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси шу сабаб наманганлик мухлисларни огоҳлантириш ташаббуси билан чиқди.

«Ҳурматли футбол ишқибозлари, азиз меҳмонлар! Хабарингиз бор, Наманган вилоятидан келган футбол ишқибозлари иштирокида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган эди. Бу мудҳиш фалокат бир-неча инсонлар ўлимига сабаб бўлди.

Шу ҳолатни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ҳамда Наманган вилояти фахрийлар маркази сизларга мурожаат қилади. Уйга қайтишда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилинг, тезликни оширманг, айниқса тоғли довон йўлида ҳаракатланишда хавфсизлик чораларини кўринг. Унутманг, сизни оилангиз кутмоқда.

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, хавфсизлик чораларини кўриш 90 дақиқа давомида мухлислар қалбида жўш урган хис-туйғуларни янада узоқ вақт давом этишини таъминлайди»,- дейилди мурожаатда.

Top