Brexit’нинг кўчирилишини қуйи палатанинг 420 аъзоси қўллаб-қувватлаган, 110 аъзоси унга қарши чиққан.  

Бу орада Европа Иттифоқи Британиянинг ҳамжамиятдан чиқишини бир йилга қолдириш мумкинлигига йўл қўймоқда. 10 апрелдаги саммитда Brexit’нинг 2020 йил мартигача қолдирилиши масаласи кўтарилиши ҳақида Европа давлатлари раҳбарларига Еврокенгаш раиси Дональд Туск маълум қилган.

Бу орада Германия канцлери Ангела Меркель Мэй билан Берлинда учрашиб, Brexit қандай шартларда кечишини муҳокама қилган. 

Шундан кейин Меркель Европа Иттифоқининг 10 апрелдаги саммитида Brexit жорий йил охиригача ёки 2020 йил бошигача қолдирилиши мумкинлиги муҳокама қилинишини маълум қилган.