8458.16 USD +9.27

9501.05 EUR +38.29

129.74 RUB -0.07

10994.8 GBP -133.27

19:29 / 16.04.2019 34999

ДТМ 2019 йил тест топшириқлари базасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берди

15 апрель куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Давлат тест маркази мутахассислари 2019 – 2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонларида тест варақаларига киритиладиган асосий ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисида маълумот берди.

Маълумот берилишича, жорий йилда тест топшириқлари базасини шакллантиришда қуйидаги янгиликлар:

- График, ёзувсиз харита, расмлар (масалан, географик нуқталар, диаграмма, графиклардаги кўрсаткичлар ёки расмлар тест саволлари варақасида акс этади);

- Адабиёт фанидан таълим муассасалари ўқув дастурига киритилган бадиий асарлардан айримларини тўлиқ ўқиш тавсия этилади;

- Ўлчов бирликларининг янгича ифодаланиши қўлланилади.

Тавсия этилган бадиий адабиётлар рўйхати қуйидаги асарлардан иборат:

1. «Ўткан кунлар», Абдулла Қодирий (9-синф дастуридан)

2. «Кеча ва кундуз», Чўлпон (11-синф дастуридан)

3. «Абулфайзхон», Фитрат (11-синф дастуридан)

4. «Шум бола», Ғафур Ғулом (6-синф дастуридан)

5. «Мирзо Улуғбек», Мақсуд Шайхзода (8-синф дастуридан)

6. «Юлдузлар мангу ёнади», Тоғай Мурод (6-синф дастуридан)

7. «Юлдузли тунлар», Пиримқул Қодиров (6-синф дастуридан)

8. «Дунёнинг ишлари», Ўткир Ҳошимов (5-синф дастуридан)

9. «Руҳлар исёни», Эркин Воҳидов (11-синф дастуридан)

10. «Соҳибқирон», Абдулла Орипов (9-синф дастуридан)

Ўлчов бирликлари эса қуйидаги шаклда қўлланилади:

1. Санти- олд қўшимчаси - s – эски шакли, с – янги шакли

2. Гектар – ga – эски шакли, ha – янги шакли

3. Акр – аr – эски шакли, a – янги шакли

4. Массанинг атом бирлиги – m.a.b. – эски шакли, u – янги шакли

5. Миллиметр симоб устуни – mm. simob ustuni – эски шакли, mm Hg – янги шакли

6. Соат – soat – эски шакли, h – янги шакли

7. Сутка – кун – эски шакли, d – янги шакли

8. Киловатт-соат – kW-soat – эски шакли, kW-h – янги шакли

9. Ампер-соат – A-soat – эски шакли, A-h – янги шакли

Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни Давлат тест маркази директори ва раҳбариятнинг бошқа аъзолари билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжумани ўтказилганди. Тадбирда 2019 – 2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонларидаги ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот берилганди.

Теглар

Top