8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

23:22 / 06.05.2019 12463

Истанбул мэри сайловлари натижалари бекор қилинди

Фото: GETTY IMAGES

Туркия марказий сайлов комиссияси мухолифат номзоди Икром Имомўғли ғалаба қозонган Истанбул мэри сайловлари натижаларини бекор қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси вакили Ражаб Ўзал маълум қилди.

“Истанбулдаги сайловлар такроран ўтказилади. Улар омад келтирсин”, деб ёзган Ўзал твиттерда.

Унинг таъкидлашича, такрорий сайловлар 23 июнда бўлиб ўтади.

NTV телеканали маълумотларига кўра, қарор сайлов комиссияси томонидан 7та овозга қарши 4та овоз билан қабул қилинган.

Имомўғли 31 март куни ўтган сайловларда 48,8 фоиз овоз тўплаб, рақиби – ҳукмрон партия номзоди, собиқ бош вазир, 48,55 фоиз овоз тўплаган Бинали Йилдиримни ортда қолдирган. 

Адолат ва тараққиёт партияси сайловлар натижалари бўйича шикоят қилгач, сайлов комиссияси бир нечта сайлов участкаларидаги овозларни қайта ҳисоблаб чиққан, бироқ бу сайловлар натижаларига сезиларли ўзгартириш киритишга олиб келмаган.

Имомўғли 17 апрелда янги лавозимини бажаришга киришган.

Ҳукмрон партиянинг таъкидлашича, сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ўн минглаб одамлар иштирок этган. Бундан ташқари, сайлов участкаларининг ўнлаб ходимлари қоидаларга зид равишда тайинланган. 

Top