8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

20:09 / 06.05.2019 6995

Мирзамаҳмудов АЭС қуриш учун қайси майдон танланганлиги кейинроқ маълум қилинишини айтди

Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзатом» агентлиги бошлиғи Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳозирча АЭС қурилиши учун танланган устувор майдонни маълум қилмади.

Унинг сўзларига кўра, устувор майдон танлаш бўйича инженерлик изланишлари ўтказиш ишлари якунланган, аммо Мирзамаҳмудов бу майдон номини айтмади. 

«Кейинроқ эълон қиламиз», – деди у матбуот анжуманида.

«Ҳозирда тегишли ҳисобот ва ҳужжатлар расмийлаштириш босқичида. «Росатом» билан биргаликда барча маълумотларни ўрганиб бўлдик ва устувор майдон бўйича якдил фикрга келдик», – деди Мирзамаҳмудов. 

«Ўзатом» раҳбари тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ушбу майдонда янада батафсил инженерлик-геология изланишлари ўтказилишини айтди. Шундан сўнг улар асосида АЭСнинг атроф-муҳитга таъсири баҳоланади.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Росатом” корпорацияси лойиҳаси бўйича Ўзбекистонда қуриладиган илк атом электр станцияси қуриладиган майдон бўйича келишиб олинганини маълум қилганди.     

Ўзбекистонда АЭС қуриш бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳукуматлараро келишув 2018 йил сентябрда имзоланганди. 

АЭС қурилиши лойиҳаси ВВЭР-1200 туридаги реакторларга эга иккита энергоблок қурилишини кўзда тутади. 2018 йил октябрда Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи вақтида Владимир Путин ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев лойиҳага старт беришган. Станциянинг илк энергоблокини 2028 йил охиригача ишга тушириш режалаштирилган.    

Теглар

Top