8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

22:42 / 12.05.2019 36040

Америкалик югурувчи “супермен”га хос сакраш билан ғалабага эришди (видео) 

Америкалик югурувчи Инфинит Таккер SEC Outdoor Track & Field Championships мусобақасида 400 метрга тўсиқлар билан югуриш бўйича беллашувда ғолиб бўлди. Эътиборлиси, спортчи бу ғалабага марра чизиғи томон ўзини отгани эвазига эриша олди.

Таккер масофанинг деярли бутун қисмида етакчилик қилган, бироқ охирги метрларда унга рақибларидан бири Роберт Грант етиб ола бошлаган. Шунда Таккер марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтиш учун у томон ўзини отган. Мусобақа ташкилотчилари унинг бу сакрашини “супермен сакраши” деб номлашган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бу таърифни маъқуллаб, суперқаҳрамоннинг суратлари ва гиф-видеолари билан изоҳ қолдиришган. 

Top