8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

19:32 / 15.05.2019 1781

“Innowomenweek” хотин-қизлар инновация ҳафталигига старт берилди

Жорий йилнинг 13-18 май кунлари Ўзбекистон хотин-қизларининг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини татбиқ этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,  тадбиркорлик ва ихтирочилик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида “ Innowomenweek” хотин-қизларнинг инновация ҳафталиги ўтказилмоқда. Кun.uz мухбири Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси маълумотига таяниб, шу ҳақида хабар беради. 

Мазкур ҳафталик Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази томонидан Тошкент давлат аграр университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

 “Innowomenweek” ҳафталигида иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган 700 нафардан ортиқ хотин-қиз иштирок этади. 

Дастур бўйича 13-14 май кунлари Тошкент давлат аграр университетида “AGROWOMENUZ” мавзусидаги форум ва кўргазма, 15-16 май кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида “TECHNOWOMENUZ” мавзусидаги форум ва ўқув семинарлар ва 17-18 май кунлари Тошкент педиатрия тиббиёт институтида “MEDICALWOMENUZ” мавзусидаги форум, кўргазма ва ўқув семинарлар ташкил этилади.

Теглар

Top