8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

21:23 / 21.05.2019 6064

Huawei ўз операцион тизимини ишлаб чиқаётганини маълум қилди

Фото: REUTERS / Eric Gaillard / File Photo

Huawei компанияси ўз операцион тизимини ишлаб чиқмоқда, деб маълум қилди Huawei Consumer Business Group ижрочи директори Юй Чэнду.

"Энг тези билан – шу йилнинг кузида, энг кечи билан – келаси йил баҳорида Huawei операцион тизими бозорга чиқади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Феникс" телеканали.

У телефонлар, компьютер, планшет ва бошқа маҳсулотлар учун ягона операцион тизим бўлишини маълум қилган.

"Биз Google ва Microsoft билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, аммо бошқа йўлимиз йўқ, шунга мажбурмиз", - деб қўшимча қилган у.

Google Huawei билан очиқ лицензияга эга бўлган барча воситалардан ташқари, асбоб-ускуналар, дастурий таъминот ва техник хизматлар соҳасида ҳамкорликни тўхтатди. 

АҚШ Савдо вазирлиги Хитойнинг Huawei компаниясига мавжуд тармоқларни сақлаб қолиш ва амалдаги мижозларга дастурий таъминот янгиланишларини тақдим этиш имконини берадиган вақтинчалик умумий рухсат тўғрисидаги маълумотни эълон қилди.

Вақтинчалик рухсатнома 19 августга қадар амал қилади.

Top