8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

21:33 / 23.05.2019 13240

Яндекс нималар билан ҳайратлантирмоқда

Россия пойтахти Москва шаҳрида Яндекс компаниясининг йиллик YaC (Yet Another Conference) анжумани бўлиб ўтди ва унда Kun.uz сайти вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Асосий мавзуси “Келажак деталларда” деб номланган бу анжуманда дунёнинг энг йирик IT компанияларидан бири бўлган Yandex ўзининг амалдаги ва яқин келажакда ҳаётга татбиқ қилинадиган технологияларини тақдим қилдилар.

Фото: Яндекс

Тадбирнинг ўзига хос жиҳати бошловчисиз, тўла-тўкис Алиса дастури ёрдамида бўлиб ўтгани бўлди. Компания асосичиси ва бош директори Аркадий Волож Яндекс томонидан ишланган ҳайдовчисиз автомобиль билан залга кириб келиши билан бошланган тадбир келажак технологияларининг навбатма-навбат тақдим қилинишига уланиб кетди. 

Фото: Яндекс

Москва марказидаги “Мегаспорт” саройида, тўрт минг нафарга яқин томошабинлар, мутахассислар ва ОАВ вакиллари кўз ўнгида компаниянинг Яндекс.Модуль, булутли ресторанлар тармоғи, Алиса билан ақлли уй, автомобилларни интеллектуал бошқариш, Яндекс.Дзеннинг янги имкониятлари, сунъий онг билан боғлиқ ишланмалар намойиш этилди.

Фото: Яндекс
Фото: Яндекс
Фото: Яндекс

Тақдимотлар орасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди, бу янгиликларни ҳаётга татбиқ қилиш, айрим технологияларни жорий қилиш (масалан ҳайдовчисиз автомобиллар) учун давлатлар қонунчиликларида ўзгаришлар зарурлиги маълум қилинди. Чунки шу йилнинг ўзида Яндекс томонидан 100 дона ҳайдовчисиз автомобиллар кўчаларга чиқарилиши мўлжалланган. 

Фото: Яндекс

Шунингдек тадбир давомида халқ артисти, бастакор Юрий Башмет иштирокида концерт дастури ҳам тақдим этилди. Бу дастурнинг ўзига хос жиҳати басталанган мусиқанинг ғояси Яндекс.Музика ақлли дастури томонидан яратилганлигидир.

Меҳмонларга Яндекснинг марказий офиси бўйлаб экскурсия ҳам уюштирилди. Ёдингизда бўлса, сайтимизда халқаро компаниянинг офиси ҳақида фотожамланма тақдим этган эдик.

Теглар

Top