8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

21:18 / 04.06.2019 1683

ХХРнинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси олий таълим муассасасига ташриф буюрди

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Цзянь Янь хоним Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташриф буюрди.

Элчи ташриф дастури доирасида институтнинг ўқув лаборатория ва илмий базаси ҳамда Хитойдаги ҳамкорлар билан олиб борилаётган ишлар кўлами ва истиқболлари билан танишди.

Унда, хусусан Институт ва Хитойлик ҳамкорлар билан келгусидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилиш каби тадбирлар ўрин олган эди.

Институтдаги мавжуд, айниқса сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар доирасида модернизация қилинган ўқув лаборатория базаси ҳамда хитойлик ҳамкорлар билан институт томонидан амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишгач, элчи жуда катта қониқиш ҳам ижобий таассуротлар олганини, мавжуд салоҳият ва имкониятлар мазкур институтнинг минтақадаги энг илғор ва нуфузли олий таълим муассасаси эканлигини кўрсатишини эътироф этди.

Учрашув давомида элчига институт фаолияти тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Сўнгра институт раҳбарияти ва элчи хоним ТИҚХММИ ва хитойлик хамкорлар ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича илғор лойиҳалар муҳокама қилишди. Жумладан, институт раҳбарияти томонидан хитойлик ҳамкорлар билан амалга ошириш бўйича таклиф этилган "Smart University for TIIAME" лойиҳаси элчида жуда катта қизиқиш уйғотди. Элчи хоним бундай лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари бўйича ўз таклифларини берди. Шунингдек, элчи хоним институтга иқтидорли ёшларни Хитойнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларида ўқитиш учун элчихона ҳисобидан 2 та Хитой давлати грантини ажратилишини маълум қилди.

Хитойда ҳам ТИҚХММИни яхши билишларини ва турдош олий таълим муассаcалари мазкур институт билан ҳ

амкорликни ривожлантириш истагида эканлигини билдирди.

Бугунги кунда институтнинг 5 нафар талабаси Хохай университети магистратурада таълим олаётгани, POWER CHINA билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ришталари ва Хитойнинг Нанкинг университетида йўлга қўйилиши кутилаётган қўшма магистратура дастурлари ҳақида маълумот берилди.

Институт талабалари Хохай университетларида иқтидорли талабалари қаторида таълим олаётгани ва хитойлик корхоналар ишга олиб қолиш бўйича таклиф тушгани ифтихор билан таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтда таълим олаётган 22 нафар Хитой Халқ Республикасининг фуқаролари билан учрашув ўтказди. Хитойлик ўқувчилар ўзларини таништиргандан сўнг элчи жаноблари учун ўзбек ва рус тилларида бўлажак касблари ҳақида ҳамда Алишер Навоий ва А.Пушкин шеърларидан ўқиб беришди.

Бундан руҳланган хитойлик элчи Ўзбекистонда тил ўрганиш ва таълим олишнинг бир неча ижобий жиҳатларини санаб ўтди. Жумладан, тил ўрганиш билан биргаликда минг(лаб) йиллик тарихга эга ўзбек халқининг маданияти, урф-одатлари ва таълим манбаини бевосита тил барьерисиз ўрганиш имкониятини беришини таъкидлаб ўтди.

Элчи хоним ўзлари ҳам ўзбек тилини ўрганаётгани, маънавият ва маданият бобида ўрнак бўлган ўзбек халқининг адабий дурдоналарини ўзбек тилида ўқишни хоҳлашини билдирди ва талабаларга яхши тилаклар билдирди. Ўзбекистон мадҳиясини ўзбек тилида ёддан ўқиб берди.

Ташриф ишчан руҳда қизиқарли ўтди. Бундай учрашувларни ҳар йили ўтказиб туришга келишиб олинди.

Теглар

Top