8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

21:36 / 04.06.2019 8438

Зеленский Порошенкодан кўра яхшироқлигини айтди 

Украина президенти Владимир Зеленский Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан Брюсселдаги учрашувда ўзидан аввалги президент Пётр Порошенкодан яхшироқ эканлигини айтиб ҳазил қилган.

Бундан олдин эса икки сиёсатчи Украина ва Европа Иттифоқи байроқлари олдида қўл сиқишишган.

Юнкердан Порошенкони соғинаётгани ҳақида сўралганда, у Зеленскийнинг қўлини қўйвормай туриб, “Менда янгиси бор” деб кулиб қўйган. 

Зеленский ўз навбатида “Мен яхшироқман. Янгиси эскисидан яхшироқ бўлади”, деб инглизчалаб ҳазилни давом эттирган. 

Аввалроқ Украинаннг янги президенти Брюсселга НАТО ва Европа Иттифоқи етакчилари билан учрашгани келган. 

Top