8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

22:24 / 07.06.2019 20126

Путин Зеленский билан алоқалар йўқлиги сабабини тушунтирди

Фото: Zuma / ТАСС

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг янги президенти Владимир Зеленский билан алоқалар йўқлигини унга бу борада Киевдан таклифлар тушмагани билан тушунтирди. Путин бу ҳақда Петербург халқаро иқтисодий форуми йиғилишида айтиб ўтди.

Путин украиналик ҳамкасбини президент лавозимига сайлангани билан табрикламаганини Зеленскийнинг Россияга нисбатан нодўстона сўзлар айтиши билан тушунтирган. “У ҳанузгача муайян нутқни давом эттирмоқда, бизни душманлар, агрессорлар деб атамоқда. У нимага эришиши, қилиши борасида бир тўхтамга келиши лозим”, деб айтган Путин.

Путин Зеленский билан алоқалардан бош тортмаслигини қўшимча қилган.

“Мен рад этдимми? Менга умуман ҳеч ким буни таклиф қилмади”, деб давом эттирган сўзларини Россия етакчиси.

“Мен бу одамни билмайман, умид қиламанки, қачондир у билан танишамиз. Кўринишича, у аввал ишлаган соҳасида яхши мутахассис, у яхши актёр. Бироқ кимнидир ўйнаш бошқа-ю, кимдир бўлиш бошқа”, деб айтган Путин.

Россия президентининг айтишича, Зеленский бир қиёфадан бошқасига кириш истеъдодига эга, бироқ Украинанинг янги президенти сиёсатчига хос сифатларни ҳали намойиш қилмади.

“Биз унинг ўзаро тескари гапларни айтаётгани кўрмоқдамиз: сайловолди кампанияси вақтида бошқа, сайловлардан кейин эса бошқа гаплар. Мен у ҳеч нарса қилмай туриб, ўз сўзлари билан барчасини расво қилди, деб айтмаяпман. Яшасак, кўраверамиз”, деб таъкидлаб ўтган Путин.

Top