8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

21:00 / 09.06.2019 5046

Пикфорд яна қаҳрамон. Англия пенальтилар сериясида Швейцарияни енгиб, Миллатлар Лигасида учинчи бўлди

Европа Миллатлар Лигасида 3-ўрин учун ўйин якунланди. Ярим финалда Португалия ва Нидерландияга имкониятни бой берган Англия ҳамда Швейцария жамоалари 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишди.

Ўйиннинг асосий ва қўшимча дақиқаларида гол урилмади ва баҳс тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Англия миллий жамоаси дарвозабони Жордан Пикфорд швейцарияликларнинг сериядаги 6-пенальтисини қайтариб, жамоасига ғалаба келтирди.

«Эвертон» посбони сериядаги пенальтилардан бирини ўзи голга айлантирганини ҳам таъкидлаш керак. Инглизлар 6 та пенальтининг барчасини аниқ амалга оширишди.

УЕФА Миллатлар Лигаси
3-ўрин учун ўйин
ШВЕЙЦАРИЯ – АНГЛИЯ 0:0
(пенальтилар сериясида 5:6)
Швейцария: Зоммер, Шер, Аканжи, Родригес (Дрмич, 87), Эльведи, Фернандеш (Закария, 61), Фройлер, Шакири (Цубер, 65), Чака, Мбабу, Сеферович (Окафор, 113).
Англия: Пикфорд, Магуайр, Гомес, Роуз (Уокер, 70), Делф (Баркли, 105), Алли, Лингард (Санчо, 105), Стерлинг, Дайер, Александер-Арнолд, Кейн (Уилсон, 75).
Огоҳлантиришлар: Роуз (23), Лингард (27), Чака (116).

Top