8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

09:30 / 12.06.2019 1970

Ўзбекистон инвесторлар уюшмаси ташкил этилди

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвесторлар уюшмаси давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар беради ЎзА.

Уюшма уставига кўра, унинг асосий мақсади Ўзбекистонда инвестициявий муҳитни яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий ва хорижий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Уюшманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • республикага чет эл инвестицияларни жалб этишда, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлик субъектларига хорижий компаниялар билан амалий алоқаларни ўрнатишда ва ташқи ҳамкорларни топишда кўмаклашиш;
  • ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга оширилишида, давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларининг ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилишида иштирок этиш;
  • инвестиция фаолиятига, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатадиган муаммоларни доимий асосда ўрганиш.

Уюшмани раиси этиб Буюк Британиянинг Шеффилд университети битирувчиси Мавлон Муҳитдинов сайланди. Ҳозирги кунгача у Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Инвестицияларни жалб этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Top