8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

19:30 / 16.06.2019 33486

Аргентина ва Уругвай тўлиқ электр энергиясиз қолди

Фото: Марко Бельо/РИА Новости

Аргентина ва Уругвай тўлиқ, Бразилия ва Парагвайнинг баъзи ҳудудлари электр энергиясиз қолиб кетди. Бу ҳақда 16 июнда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди. 

Блекаутга Аргентинанинг Лотин Америкаси давлатларида электр таъминоти хизматларини кўрсатувчи Edesur компанияси тизимидаги носозлик сабаб бўлган.

“Электр таъминотидаги катта кўламли носозлик бутун Аргентина ва Уругвайни электр энергиясиз қолдирди”, деб айтилган компания хабарида.

Электр узатишдаги узилишлар 16 июнь эрта тонгда бошланган. Улар Аргентинанинг Санта-Фе, Сан-Луис, Формоса, Ла-Риоха, Чубут, Кордова, Мендоса вилоятларини қамраб олган.

Edesur’да қўшимча тизим улангани ва электр таъминоти секин-аста тикланаётгани маълум қилинган. Айни вақтда электр энергия 34 минг истеъмолчи уйига қайтган.

Таъкидлаш жоизки, Аргентина ва Уругвайда умумий ҳисобда 48 млнга яқин одам яшайди.

8 мартга ўтар кечаси Венесуэланинг 23 штатидан 21 таси электр энергиясиз қолганди. Президент Николас Мадуро блэкаутда АҚШни айблаганди.

Top