8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

21:00 / 17.06.2019 4049

Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси тасдиқланди

Ўзбекистон Президентининг қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони билан қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси тасдиқланди.

Мазкур концепция қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув ва гидроиншоотлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва сотиш, логистика ва маркетинг тизимларини ривожлантириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишда илм-фан ва амалиёт интеграциясини жадаллаштириш каби йўналишларни ўз ичига олади.

Концепцияга асосан, қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ажратишнинг шаффоф ва тезкор тизимини яратган ҳолда янада такомиллаштириш, давлат ер кадастрини юритишда кўп мақсадли ер маълумотларининг автоматлаштирилган ягона тизими – yergeoportal.uz'ни ишга тушириш, ўрмон фонди ерларидан фойдаланишда давлат-хусусий шериклик механизмини йўлга қўйиш, сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчилар томонидан сув олиш тартибини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги ҳамда уруғшунослиги соҳасидаги илмий тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида замонавий улгуржи-тақсимот марказларини ташкил этиш, ер ва сув муносабатлари бўйича тор ихтисосликдаги мутахассислар тайёрлаш бўйича янги ўқув йўналишлари (геодезия, картография ва ҳ.к.) ва факультетлар, шу жумладан етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма факультетлар очиш “ақлли ва рақамли қишлоқ хўжалиги” технологиясини жорий этишга эришиш кабилар концепцияда ўз аксини топган.

Top