8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

21:30 / 18.06.2019 6485

Ўзбекистон 182 мамлакат иштирокидаги халқаро конвенцияга қўшилмоқда

Бугун, 18 июнь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан “Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилиниши бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур конвенция 2001 йил 22 майда Стокгольм шаҳрида қабул қилинган ва 2004 йилдан кучга кирган.

Ҳозирги кунда 182 та мамлакат конвенция иштирокчиси ҳисобланади. Етакчи давлатлардан АҚШ, Италия ва Исроил конвенцияни имзолаган бўлса-да, ратификация қилмаган. МДҲ давлатларидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистон ушбу конвенцияга қўшилмаган.

Конвенция мажбурий характерга эга бўлиб, аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитни турғун органик ифлослантирувчи моддалардан муҳофаза қилиш мақсадида уларни кескин қисқартиришга, ташланмаларини тўхтатишга ҳамда инсоният организмида ва экотизимларда қайта тиклаб бўлмас ўзгаришларга олиб келувчи 12 та хавфли бирикма (кейинги тўлдиришлар ҳисобга олган ҳолда 26 та модда) ишлаб чиқарилишини, ишлатилишини чегаралаш ёки тақиқлашга йўналтирилган.

Ўзбекистон Республикасида қонун кучга киргандан кейин икки йил мобайнида турғун органик ифлослантирувчи моддаларни тақиқлаш, чеклаш, шунингдек экологик хавфсиз усулда йўқ қилиш мажбуриятларини бажаришни талаб этувчи Миллий ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади.

Ўзбекистоннинг Стокгольм конвенциясига қўшилиши кимё саноати ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатмайди, негаки, унинг таъсир даражаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланмайдиган моддаларга нисбатан татбиқ этилади.

Теглар

Top