8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

23:32 / 18.06.2019 49559

Зеленский титроққа тушган Меркелга ёрдам бермагани сабабини тушунтирди

Украина президенти  Владимир Зеленский Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашувда германиялик ҳамкасбининг тоби қочганида унга ёрдам бермаганининг сабабини тушунтирди. Унинг сўзларини Bild нашри келтирди.

“Мен унинг ёнида эдим ва ишонишингиз мумкин, у хавфсизликда эди”, – деб айтган Зеленский матбуот анжуманда.

Аввалроқ канцлернинг Берлинда бўлиб ўтган маросимда тоби қочган эди. Тўсатдан Меркелни титроқ босган, у титроқни босиш учун қўлларининг ҳолатини бир неча бор ўзгартирган. Бироқ Меркель билан ёнма-ён турган Зеленский ҳамкасбига ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган. 

Меркель учрашувдан кейинги матбуот анжуманда тоби қочишига организмнинг сувсизланиши сабаб бўлганини айтган. Канцлернинг таъкидлашича, у бир нечта бутилка сув ичгач ўзини яхши ҳис қила бошлаган.

Top