8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

20:03 / 24.06.2019 7314

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги кўча номи ўзгартирилди

Юнусобод туманидаги Қулоқтепа кўчасининг номи Рихсилий деб ўзгартирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

«Маҳалла» хайрия жамғармаси Юнусобод туман бўлимининг таклифи ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг ўрганишлари ва хулосасига кўра, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Юнусобод туманидаги Қулоқтепа кўчасининг номи Рихсилий деб ўзгартирилди.

Top