8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

23:38 / 29.06.2019 28107

ОАВ Трамп Саудия шаҳзодаси билан қандай ҳазиллашгани видеосини намойиш этди

Саудия ОАВ АҚШ президенти Дональд Трамп Япониядаги “Катта йигирматалик” йиғилиши вақтида Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси билан қандай ҳазиллашгани видеосини намойиш этди.

Саудиянинг "Хабр ал-Ажил" порталида жойлаштирилган қисқа видеолавҳада Трамп мажлислар залида ўтиб кетаётиб креслода ўтирган шаҳзоданинг елкасига аста уриб ўтиб кетгани тасвирланган. Бин Салмон дарҳол ортига ўгирилиб ҳеч кимни кўрмайди, чунки Трамп аллақачон ўтиб кетганди.

Шаҳзода ҳайрон бўлиб бу ёнбошига қарайди ва Трамп унга бош ирғаб кетади.

Навбатдаги G20 саммити 2020 йилда айнан Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Top