9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

20:20 / 01.08.2019 3537

Ямандаги иккита терактда 49 киши ҳалок бўлди 

Фото: AFP

Яман ҳукуматининг муваққат пойтахти Аданда ҳарбий парад иштирокчиларининг ракета зарбасига тутилиши ва полиция бўлими олдида автомобил портлатилиши оқибатида 49 киши ҳалок бўлди, 48 киши яраланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Муҳаммад Рабизга иқтибос келтирган ҳолда “Франс Пресс” ахборот агентлиги хабар берди

Бироқ Рабиз тинч аҳоли орасидан қанча киши ҳалок бўлгани ва яраланганига аниқлик киритмаган.

Яман хавфсизлик идораларидаги манбанинг Al-Arabiya телеканалига хабар беришича, парад ўтаётган жойга ракета зарбаси берилган. Портлаш вақтида бригада генерали Мунир Яфий ҳалок бўлган.

Ракета зарбаси билан бир вақтда полиция бўлими ёнида террорчи-худкуш портловчи модда билан тўлдирилган автомобилни портлатган. Бу ҳужум оқибатида 20 полициячи ҳалок бўлган. 

Таъкидланишича, ҳужумларни ҳусийлар амалга оширган. Улар номаълум турдаги баллистик ракета билан зарба берган. Мухолиф телеканал Almasirah’нинг ҳусийлар вакилига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, парад “Тайс ва Далея шаҳарларига ҳужум қилишга тайёргарлик кўриш” муносабати билан ташкиллаштирилган. 

Top