9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

21:01 / 08.08.2019 11188

Жомбой ва Самарқанд туманларига янги прокурор тайинланди

Самарқанд вилоятининг Жомбой ва Самарқанд туманларига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақида Kun.uz манбаъси маълум қилди. Унга кўра, Санаев Жавлон Исматович Самарқанд туманига, Турумов Алишер Эркинович Жомбой туманига прокурор этиб тайинланган.

Бу икки янги туманга олдинроқ ҳоким ва ИИБ раҳбарлари тайинланганди. 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифидан сўнг Жомбой ва Самарқанд туманларида тўртлик алмашганди.

Аввалроқ Пайариқ туманида ИИБ бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган Тошев Аминжон Абубакирович Самарқанд туманига, «Жасорат» медали соҳиби Шавманов Салимжон Ҳайитбоевич Жомбой туманига ИИБ бошлиғи этиб тайинланганди.

30 июль куни эса иккита туманнинг янги ҳокими ҳам аниқ бўлган ва Тўйчиев Ҳамза Ҳакимович Жомбой туманига, Мавлонов Носир Мамарасулович Самарқанд туманига ҳоким этиб тайинланганди.

Top