9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

02:00 / 08.08.2019 12166

«Манчестер Сити» янги трансферини эълон қилди

«Манчестер Сити» расмий сайтида «Ювентус» ҳимоячиси Жоау Канселуни трансфер қилганини эълон қилди. Португалиялик футболчи билан  «шаҳарликлар» 2025 йил ёзига қадар амалда бўлувчи шартнома имзолаган.

Туринликлар сайтида маълумот берилишича, Канселу 65 миллион еврога трансфер қилинган. Канселу янги клуби сафида йилига 4,5 миллион евро миқдорида маош олади.

«Манчестер Сити» — ажойиб мураббийга эга бўлган фантастик клуб. Бу ердалигимдан жуда хурсандман. Ҳамиша профессионал даражада ўсишга ва совринлар ютиб олишга ҳаракат қиламан. «Манчестер Сити»да кўп нарсага эришишимга ишончим комил», — деган Канселу.

Ушбу трансфер доирасида «Манчестер Сити» ҳимоячиси Данило Туринга келди ва клуб билан 5 йиллик шартнома имзолади. Ушбу шартномага кўра у йилига 3,5 миллион евро миқдорида маош олади. Унинг трансфери 37 миллион еврога баҳоланган. Клублар тўловларни 3 йил давомида бўлиб-бўлиб амалга оширишади.

Канселу «Ювентус»га 2018 йил ёзида «Валенсия»дан 40,4 млн евро эвазига келганди. Ўтган мавсумда 25 ёшли португалиялик футболчи туринликлар жамоасининг барча турнирлар доирасидаги 34 учрашувида майдонга тушиб, бир гол урган ва беш голга узатма берган.

Данило 2017 йил ёзида «Реал»дан «Манчестер Сити»га 30 млн евро эвазига ўтганди. Ўтган мавсумда ушбу 28 ёшли бразилиялик футболчи жамоасининг барча турнирлар доирасидаги 22 учрашувида майдонга тушиб, бир гол урган ва бир голга узатма берган.

Top