23:03 / 02.10.2019
0
11848
БААлик илк фазогир коинот станциясида миллий кийимда намоён бўлди

БААлик илк фазогир, бир ҳафта аввал Халқаро коинот станциясига ташриф буюрган Ҳазза ал-Мансурий станцияда анъанавий араб кийимида намоён бўлди.

Бундан Россиянинг “Роскосмос” коинот агентлиги твиттерда жойлаштирган суратлардан маълум бўлди.

Суратда ХКСнинг амалдаги экипажининг тўлиқ таркибини, жумладан оқ либосдаги Ал-Мансурийни кўриш мумкин.  

25 сентябрда фазога парвоз қилган БААлик фазогир 3 октябрда россиялик фазогир Алексей Овчинин ва NASA астронавти Ник Хейг билан бирга Ерга қайтади. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top