21:09 / 10.10.2019
0
26394
Путин бурнини қандай синдиришгани ҳақида сўзлаб берди

Россия президенти Владимир Путин “Замонавий спорт. Инновациялар ва истиқболлар” кўргазмасида болалигида бокс бўйича машғулотларда бурнини синдириб олгани ҳақида сўзлаб берди. 

Путин кўргазма давомида Россия бокс федерацияси стендини кўздан кечириши вақтида боксчилар билан суҳбатлашган. Боксчилар унга бриллиантлар билан безалган бокс қўлқопини совға қилишган ва машғулотга таклиф қилишган. 

Россия етакчиси бу таклифга жавобан шуғулланишга борган илк спорт тури айнан бокс бўлгани, бироқ бурнини синдириб олгандан кейин уни ташлашига тўғри келгани ҳақида сўзлаб берган.

Россия президентининг айтишича, у шифокорга бормаган ва жароҳатнинг битиши узоқ вақт давом этган. Натижада кичкина Путин боксдан бошқа спорт турига кетишга қарор қилган.

“Мен борган биринчи спорт тури бокс бўлган. Бурнимни синдиришгач, барчаси тез тугаган. Шифокорга бормаганман. Барчаси жуда узоқ битган. Анча вақт ўтказиб юборганимдан кейин бошқа спорт турига ўтганман”, деб эслаб ўтган Путин.

Путин 10 ёшидан бошлаб самбо ва дзюдо билан шуғулланган, ҳозирда қора белбоғ соҳиби ҳисобланади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top