11:00 / 18.10.2019
0
9124
Бугун «Meridian» турар-жой мажмуасида ҳаётингизни бошланг ва эртанги кунингизни беташвиш ўтказинг!

«Меридиан» ТЖМ – бу янги, қулай уй-жой комплекси бўлиб, у пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган. Турар-жой мажмуасининг бинолари функционал режалаштириш ва замонавий муҳандислик ечимлари, ҳамда хавфсизлиги билан ажралиб туради.

Иккита етти қаватли уй, замонавий талаблар ва барча зарур стандартларга жавоб берадиган амалий тартибли 128 хонадондан иборат. Жойлашув ва меъморий элементларни режалаштираётганда, биз қулай яшаш учун барча муҳим саналган нюансларни ўрганиб чиқдик. Турар-жой мажмуаси Паркент бозори яқинида жойлашган. Қулай муҳит, кенг ижтимоий инфратузилма билан таъминланган: тиббий ва ўқув муассасалари, супермаркетлар, банк филиаллари, кафе ва дорихоналар.

Мажмуа яқинида замонавий кўп қаватли кўприк қурилмоқда, у куннинг исталган вақтида тирбандликларсиз уйингизга етиб олишингизни таъминлайди. Биноларнинг олд қисми, атроф-муҳит билан уйғун ва максимал ёруғликни таъминловчи табиий тошдан фойдаланган ҳолда замонавий услубда ишланган. Хона ҳароратининг тебранишидан, намлик, чанг ва шовқиндан ҳимоя қилувчи Швейцариянинг «Engelberg» ойна-ромлари, индивидуал иситиш тизими ва ажойиб термоизоляция хусусиятига эга бўлган ғиштдан фойдаланиш сабабли бизнинг хонадонларимиз иссиқ ва қулайдир.

Биноларнинг кириш қисмига Белоруссиянинг ишончли ва мустаҳкам «Бульдорс» эшиклари ўрнатилган. Бундан ташқари, видеодомофон тизимининг ишлаши катта афзалликдир. Мажмуа ичида «автомобилсиз ҳовли» концепцияси қўлланган, бу сизнинг транспорт воситангиз турадиган, назорат қилинувчи ер-ости автотураргоҳи мавжудлигини англатади.

Ҳовлида болалар учун ўйин майдончалари мавжуд – бу ерда сизнинг фарзандингиз ўз бўш вақтини мароқли ўтказиш ёки тенгдошлари билан биргаликда дам олиш имкониятига эга бўлади. Ҳудуд ёпиқ бўлиб, 24 соат давомида видеокузатув ёрдамида назорат қилинади, хусусан подъездлар, болалар майдончаси, автотураргоҳ доимий назорат остида.

«Меридиан» турар-жой мажмуасининг афзалликлари:

  • «Tegola» компаниясининг (Италия) эгилувчан том қопламаси;
  • Бинонинг замонавий эргономик дизайни;
  • Қулай транспорт тизими;
  • Видео назорат остидаги ёпиқ ҳудуд;
  • «Dahua» компаниясининг видеодомофони;
  • Болалар ўйингоҳи;
  • Индивидуал иситиш тизими;
  • Юқори сифатли 6-камерали пластик ойна-ромлар;
  • Ишончли ва тезюрар «Beta» (Туркия) лифтлари;
  • Ер-ости автотураргоҳи.

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ килинг:

Мурожат учун телефон: (99) 857-55-55

Савдо офиси: (95) 196-05-50

Сайт: www.themeridian.uz

Facebook: fb.com/themeridian.uz

Instagram: @themeridian.uz

Telegram: @themeridianuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top