
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан, 17 ёшдан 24 ёшгача бўлган абитуриентлар, ҳеч қандай кириш имтиҳонларисиз, тўғридан-тўғри Хитойнинг нуфузли университетларига 100 фоизгача грант асосида бакалавр даражасига ўқишга қабул қилинишлари мумкин.
Хитойда олий маълумот олиш нафақат фойдали, балки нуфузлидир.
«Чет тилини мукаммал билмасдан туриб, IELTS ёки HSK сертификатларисиз ва буни устига ҳеч қандай кириш имтиҳонларисиз қандай қилиб грант асосида халқаро университет талабаси бўлиш мумкин?», – деган савол туғилади кишида.
Ҳа, China Education сизга бундай имкониятни тақдим этади.
Хўш, бунинг иложи бўлса, бундан Хитойга нима фойда?
Маълумки, Хитой Халқ Республикасининг асосий мақсадларидан бири хитой тилини жаҳон миқёсида кенг тарқатишдир. Шунинг учун ҳам барча биринчи курс талабаларидан йил охирида хитой тилини билиш даражасини аниқловчи тест (HSK) олинади.
Яна бир муҳим жиҳати – диплом халқаро бўлиб, бутун дунёда амал қилади ва хоҳлаган талаба ўз олий таълимини Марказий Осиёдан тортиб, Европа ва Америкада ҳам давом эттириши мумкин!
Нима учун айнан China Education?
- Ҳужжатларни тайёрлаш учун атиги 1 кун вақт сарфлайсиз;
- Барча хизматлар қонун доирасида шартнома асосида кўрсатилади;
- Виза учун ҳужжатларни малакали мутахассислар тайёрлайди;
- Хитойда кутиб олиш ва университетга жойлаштириш компания зиммасида;
- Ота-оналар талабларига биноан ўқувчининг дарсга қатнови ва баҳолари ҳақидаги маълумотлар компания томонидан етказиб берилади.
Талабалар қаерда яшашади?
Университет ҳудудида хорижлик талабалар учун махсус ётоқхоналар ташкил этилган бўлиб, асосан 2-4 кишилик хоналардан иборат. Ҳар бир хонада алоҳида ювиниш хонаси, ҳар бир қаватда эса ошхона ва кир ювиш хонаси мавжуд.
Хитой Халқ Республикаси томонидан 70 фоиздан 100 фоизгача грантга эга бўлиш талаблари:
- Бакалавр даражасига қабул 17 ёшдан 24 ёшгача;
- Магистр даражасига қабул 30 ёшгача;
- Мактаб, коллеж ёки лицей баҳолари ҳисобга олинади;
- Суҳбатдан муваффақиятли ўтиш.
Шошилинг! Биз билан боғланинг ва 100 фоизгача грантга эга бўлиш имкониятини қўлга киритишингиз мумкин:
+998 95 145 71 73
+998 99 860 71 73
Ҳужжатлар 2019 йил 17 ноябргача қабул қилинади, ўқиш эса 2020 йил март ойидан бошланади!
Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107Б-уй.
Мўлжал: Бодомзор метро, IBC бизнес маркази, А блок, 5-қават.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Расмий сайтимиз: www.chinaedu.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Эслатма: Kun.uz сайти реклама берувчиларнинг материалларини жойлаштиришдан аввал унинг мазкур фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни текширади. Шунга қарамай, таҳририят рекламадан фойдаланувчиларга тегишли маҳсулот (товарлар, хизматлар) дан фойдаланишдан олдин реклама тарқатувчи билан тузиладиган шартнома шартларида реклама материалида айтилаётган кафолатларнинг мавжудлигига эътибор қаратишни тавсия этади.
- Теглар:
- #China Education


