22:34 / 30.12.2019
1
41306
Ўзбекистон армиясининг жанговар қудрати деярли 2 баробарга ошди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимда 2019 йил давомида эришилган 15та юқори натижани санаб ўтди.

1. Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг олий таълимгача муассасалари ўртасида илк бор ўтказилган халқаро олимпиадада Ўзбекистон «Темурбеклар мактаби» ўқувчилари 2-ўринни эгаллади.

2. Ўзбекистон армиясининг жанговар самардорлиги 10-12 фоизга, жанговар қудрат қарийб икки баробарга ошди.

3. Ҳарбий соҳада махсус тиббий кўрик босқичлари икки баробарга қисқарадиган бўлди.

4. Президент қарорига асосан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Maxсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди.

5. Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ахлоқий-руҳий таъминот концепцияси тасдиқланди.

6. Мудофаа вазирлиги қўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини киритиш мақсадида илк бор «Techno Discovery-2019» фестивали ўтказилди.

7. Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан 200дан ортиқ ҳарбий созандалар «Ёшлар куни»га бағишлаб Халқлар дўстлиги майдонида оркестрлар фестивалини ўтказди.

8. Мудофаа вазирлиги қўшинларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган жами 1239 нафар аскарга имтиёзли кредит ажратилди.

9. Каттақўрғонда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги энг катта полигон қурилди.

10. «Халқаро армия ўйинлари – 2019»нинг танк биатлони йўналиши бўйича илк бор иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар энг яхши натижани қайд этиб, ғалабага эришди. Шунингдек, «Фориш» полигонида ўтказилган «Ҳарбий-тиббий эстафета»да ҳам Ўзбекистон биринчиликни қўлга киритди.

11. Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари «Марказ-2019» халқаро ўқув-машғулотида қатнашди.

12. Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида замонавий ҳарбий можароларга бағишланган биринчи халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

13. Ўзбекистон ҳарбийлари Англияда ўтказилган халқаро «Кембрия патрули» танловида 1-ўринни қўлга киритди.

14. Россия ҳарбий академиясида Ўзбекистон армиясига бағишланган махсус бурчак пайдо бўлди.

15. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари АҚШ ҳарбий хизматчилари (Миссисипи, АҚШ) ўртасида ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган «Энг яхши жангчи» ҳарбий танловида иштирок этиб, ўз тоифаларида 1-ўринни қўлга киритди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top