23:33 / 29.01.2020
0
30563
Ухандаги америкаликлар ойнасиз самолётда эвакуация қилинди
Фото: Los Anjeles Times

Янги турдаги коронавирус тарқалиш ўчоғи ҳисобланган Хитойнинг Ухань шаҳридан 240 америкалик эвакуация қилинди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди. 

Самолёт Аляскадаги Анкорижда ёнилғи тўлдириш учун қўнган, у сўнгра Жанубий Каролинага йўлини давом эттириши керак. Таъкидланишича, самолётда дипломатлар ва Уханда бўлган бошқа америкаликлар бўлган. 

Эътиборлиси, америкаликларни эвакуация қилган самолётда иллюминаторлар бўлмаган.

Маҳаллий Anchorage Daily News нашрининг Аляска штати соғлиқни сақлаш департаменти вакилига таяниб хабар беришича, самолёт қўнган ҳудуд изоляция қилинган. Йўловчилар коронавирусга текширилади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top