20:52 / 30.01.2020
0
20179
Билл Гейтснинг қизи мисрлик спортчига турмушга чиқишга рози бўлди 

Дунёнинг энг бой одамларидан бири, Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг катта қизи Женнифер Катарина Гейтс мисрлик спортчи Наил Нассарга турмушга чиқишга рози бўлди. 

Бу ҳақда 23 ёшли қизнинг ўзи Instagram’даги аккаунтида маълум қилди. У саҳифасига бу воқеанинг суратини жойлаган. Суратда Женнифер Катарина Нассар билан бирга қорда ўтирганини, қизнинг қўлида эса унга туҳфа қилинган никоҳ узугини кўриш мумкин. 

Қиз суратга изоҳда турмушга чиқиш таклифига жавоби “Миллион марта “Ҳа” бўлишини ёзган.   

Дженнифер Гейтс Стэнфорд университетида тиббиёт йўналиши бўйича таҳсил олади. Унинг бўлғуси турмуш ўртоғи – 28 ёшли Наил Нассар конкур спорти бўйича таниқли спортчи бўлиб, Кувайтда улғайган. У ҳам Стэнфордда таҳсил олган.

Таъкидлаш жоиз, ҳозирда Билл Гейтс 110,6 миллиард доллар билан дунёнинг энг бой одамлари орасида 3-ўринни эгалламоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top