19:45 / 31.01.2020
5
20473
Манба: Ўзбекистон коронавирус туфайли Хитойга боришни чекламоқда
Фото: EPA

Ўзбекистон ҳукумати Хитойга сафарларни вақтинча тўхтатиш тўғрисида топшириқ берди. Бу ҳақдаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

«Ўзбекистон ҳукумати коронавирус эпидемияси расман бартараф этилмагунича Хитойга сафарларни вақтинча тўхтатиш тўғрисида топшириқ берди», дейилади хабарларда.

31 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2019-nCoV коронавирусининг тарқалишини халқаро даражадаги тиббий фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда вирусдан зарарланиш оқибатида камида 213 киши ҳалок бўлган, қарийб 10 минг киши вирусни юқтириб олган. ЖССТ маълумотига кўра, Хитойдан бошқа яна 18 давлатда жами 98 нафар бемор аниқланган, аммо Хитойдан ташқарида ўлим ҳолатлари кузатилмаган.

Айни вақтда хавфли коронавирус Россия ва Буюк Британия ҳудудига ҳам етиб келган.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Хитой фуқароларининг Ўзбекистонга кириб келишини вақтинчалик чеклашни таклиф қилганди.

Маълумот учун, айни вақтда коронавирус ўчоғи бўлмиш Ухань шаҳрида 72 нафар ўзбекистонлик талаба қолмоқда.

Мавзу
Хитой коронавируси
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top