20:21 / 03.02.2020
2
31470
Ухандаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш тартиби ҳақида маълумот берилди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 4−5 февраль кунлари Пекин ва Уханга чартер рейсларни амалга оширади. Ўзбекистонликларни эвакуация қилиш бўйича чартер рейс Ухандан бепул, Пекиндан эса пулли амалга оширилади

Ўзбекистон президентининг буйруғига биноан ташкил этилган ҳукумат комиссияси қарорига асосан Uzbekistan Airways жорий йилнинг 4−5 февраль кунлари чартер рейсларини амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.

Авиарейслар қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

  • Пекин-Тошкент (иккита рейс) — авиабилетлар ўртача тарифдан паст;
  • Ухан-Тошкент (битта рейс) — тўловсиз парвоз.

Ушбу рейсларга чипталарни сотиб олиш учун сиз Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ваколатхонасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш керак:

Элчихонанинг консуллик бўлими:

Азиз Хилватов +86 138 1120 4471

Бобур Яҳёев +86 135 1102 4242

Элчихона вакиллари:

Нуриддин Убайдуллаев +86 139 10 85 7245

Нодир Нурматов +86 158 1047 7270

Шухрат Умиров +86 139 1175 4476

Рустам Назаров +86 138 0122 1452

Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040

Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848

Сардор Сирожов +86 186 1812 9040

Аваз Камалов +86 178 1070 2707

Uzbekistan Airways ваколатхонаси:

Тробов Мурод +86 184 0196 9633

Алексей +86 186 0195 8683

«Ушбу рейслар Хитойда коронавирус инфекцияси авж олиши муносабати билан амалга оширилмоқда. Ҳар бир самолёт тиббиёт ходимлари ва вирусология соҳасидаги мутахассислар, замонавий диагностика асбоблари, шахсий ҳимоя воситалари ва зарур тиббий препаратлар билан таъминланган. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда парвозларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Авиакомпания ушбу рейсларнинг йўловчилари етиб келганидан кейин вақтинча яшаш марказига юборилиши муносабати билан бўлғуси йўловчилардан Тошкентдаги аэропортда йўловчилар билан учрашмаслик сўради. Келиш вақти кейинроқ эълон қилинади», дейилган хабарда.

Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид савол учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиш керак бўлади: +998 (71) 276−49−66.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Хитой билан мунтазам авиарейсларни вақтинча тўхтатди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, бугунги кунга қадар Ўзбекистон фуқаролари орасида инфекция қайд этилмаганини маълум қилган.

Коронавирус ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳрида 81 нафар ўзбекистонлик бор, улар Ўзбекистонга олиб келингач, икки ҳафта давомида карантин ҳолатида сақланади.

Мавзу
Хитой коронавируси
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top