22:54 / 18.02.2020
0
9173
Британия бош вазири рафиқаси билан ажрашиш бўйича келишувга эришди

Британия бош вазири Борис Жонсон ва унинг рафиқаси Марина Вилер 25 йиллик биргаликдаги турмушдан кейин 2018 йилда ажрашишга қарор қилишганди. Жонсон 2 йил ўтибгина рафиқаси билан ажрим келишувини тузишга эришди.

Фото: Sky News

Бу ҳақда Express нашри хабар берди

Жонсон 2 йиллик суд жараёнидан кейин рафиқаси билан ажрим бўйича молиявий келишувга эришди. Шундан кейингина судья бош вазирга никоҳни бекор қилиш ҳақидаги аризани ёзишга рухсат берди.

Маълум қилинишича, 55 ёшли Жонсон ва унинг 54 ёшли рафиқасида 4 фарзанд бор.   

ОАВ маълумотларига кўра, Жонсоннинг рафиқаси эрининг кўплаб хиёнатлари сабабли у билан ажрашишга қарор қилган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top