20:10 / 19.02.2020
0
17482
Атамбоевнинг ўғли отасининг саломатлиги ёмонлашганини хабар қилди

Саид Атамбоевнинг маълум қилишича, собиқ президентнинг қон босими кўрсаткичи охирги марта 76 га 60 бўлган.

Фото:president.kg

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг ўғли Саид отасининг саломатлиги кескин ёмонлашганини маълум қилди.

"Отамнинг қон босими жудаям паст. Шифокорларнинг айтишларича, бу исталган вақтда инсульт ёки инфарктга олиб келиши мумин", - деб ёзди у Facebook саҳифасида.

Саид Атамбоевнинг маълум қилишича, собиқ президентнинг қон босими кўрсаткичи охирги марта 76 га 60 бўлган.

Қирғизистон махсус хизматлари 7-8 август кунлари Атамбоевнинг уйи жойлашган Қўй-Тош қишлоғида уни қўлга олиш бўйича амалиёт ўтказганди. Амалиёт давомида махсус хизматлар ходимлари Атамбоевнинг тарафдорларига қарши махсус воситалар қўллашган. Собиқ президентнинг тарафдорлари бунга жавобан ўт очишган. Атамбоев тарафдорлари, шунингдек, 6 жангчини гаровга олишган. 

Натижада бир кунга яқин давом этган тўқнашувлардан кейин Атамбоев таслим бўлишга қарор қилган. Воқеа вақтида 136 киши жабрланган, бир жангчи ҳалок бўлган. 

Айни вақтда Атамбоев бир нечта айбловлар бўйича ҳибсда ушлаб турилибди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top