21:38 / 03.03.2020
0
3228
Евроиттифоқ Грецияга 700 миллион евро ажратишга тайёр

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлунинг маълум қилишича, ўтган ҳафтадан буён Туркиядан Грецияга 130 мингдан ортиқ ноқонуний мигрант ўтган.

Фото: Reuters

Евроиттифоқ Грецияга миграцион инқироз фонида 700 миллион евро миқдорида ёрдам ажратишга тайёр, деди Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен.

"Биз Грецияга 700 миллион евро миқдорида ёрдам ажратишга тайёрмиз. 350 миллион евро зудлик билан ўтказилади, қўшимча 350 миллион евро аэратишимиз мумкин", - деди ЕК президенти.

Урсула фон дер Ляйен Еврокенгаш раиси Шарль Мишель ва Европарламент раҳбари Давид Сассоли билан Туркия билан чегарадаги вазиятни ўрганиш учун Грецияга ташриф буюрди.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлунинг маълум қилишича, ўтган ҳафтадан буён Туркиядан Грецияга 130 мингдан ортиқ ноқонуний мигрант ўтган.  

Бунинг ортидан Австрия канцлери Себастьян Курц Европа иттифоқи Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ноқонуний мигрантлардан ўз сиёсий мақсадларида ЕИга қарши фойдаланмаслиги учун унга босим ўтказиши кераклигини айтди.  

Мавзу
Идлиб можароси
2019 йил декабрида Сурия армияси Идлибни тўлиқ эгаллаш учун юриш бошлади. Туркия эса Сурия шимолидаги иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун бу ҳудуддаги кузатув постларига минглаб ҳарбийларини жўнатди ва икки томон ўртасида тўқнашувлар рўй бера бошлади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top