19:28 / 09.03.2020
6097
Нархлар тушиб кетгани сабабли Америка биржаларидаги савдолар тўхтатилди

Биржалардаги пасайиш COVID-19 вируси эпидемияси ва ОПЕК+ келишувининг барбод бўлиши билан боғлиқ.

Фото: Getty Images

Америка савдо майдончаларидаги савдолар котировкаларнинг пасайиши билан очилди. Савдо бошланиши биланоқ S&P 500 индекси 7 фоизга тушиб кетди, натижада савдолар тўхтатилди. Бу вақт ичида Dow Jones индекси 7,29, NASDAQ Composite индекси 6,86 фоизга пасайди.

Америка бозори сурункасига учинчи кун пасаймоқда. Уч кун мобайнида Dow Jones 27090,86 пунктдан 23979,9 пунктгача (минус 11,48 фоиз), NASDAQ 9018,09 пунктдан 7987,44 пунктгача (минус 11,43 фоиз) тушди.

Биржалардаги пасайиш COVID-19 вируси эпидемияси ва ОПЕК+ келишувининг барбод бўлиши билан боғлиқ. Бугунги савдоларда Brent русумидаги нефть нархи бир баррел учун 31,27 долларни ташкил этди.

Осиё ва Европадаги индекслар ҳам тушиб кетди. Hang Seng индекси 4,07 фоиз, Nikkei 225 индекси 5,77 ва Шанхай фонд биржаси индекси 2,11 фоизга пасайди.

Лондондаги FTSE 100 индекси 8,54 фоиз, Германиядаги DAX 8,09 фоиз, Франциядаги CAC 40 биржаси индекси 6,31 фоизга тушиб кетди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top